Қум тўфони тезлиги соатига 70 километрни ташкил этмоқда. Шамолдан Уттар Прадеш штатида 9 киши вафот этган.
Бу йил Ҳиндистонда кутилмаган об-ҳаво кузатимоқда. Ҳар йилгидан мўл ёғингарчилик бўлди. Қолаверса, пойтахт – Янги Деҳли ва Уттар Прадеш штатлари аҳолиси бир неча кундирки қум тўфонидан азият чекмоқда.
Мамлакат газеталарининг ёзишича, қум тўфони тезлиги соатига 70 километрни ташкил этмоқда. Бу даҳшатли шамолдан Уттар Прадеш штатида 9 киши вафот этди. 23 киши оғир тан жароҳати олганлиги хабар қилинди.
“Press Trust of India” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Янги Деҳлида қурбонлар бироз кам: 2 киши. 18 киши эса жароҳатланган. Бедарак йўқолганлар ҳам бўлиши мумкин.
Қум тўфони Уттар Прадеш ва Янги Деҳли аҳолисга хавф солаётган бўлса-да, у Ғарбий Бенгал ва Андра Прадешга ҳам ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳозирга келиб, ой бошидан буён кузатилган қум тўфонлари оқибатида Ҳиндистонда 145 киши бевақт оламдан кўз юмган.

Акмалхон Эшонхонов