Оёқ ва қўлларида жами 28 та бармоқ бўлган ҳиндистонлик Девендра Сутар ўз қишлоғидаги машҳур инсонлардан бири саналади.
Тақдирни қарангки, у дурадгор бўлиб ишлайди ва ўзининг сўзларига кўра қўлларидаги бармоқларининг бирини кесиб олишдан доимо кўрқади. Фанда полидактилия деб юритилувчи ушбу касалликдан азият чекувчи 48 ёшли Девендранинг ҳар бир қўлида ва оёқларида 7 тадан бармоқ мавжуд. Маълумотларга кўра, қишлоқдаги болалар ота-онларидан илтимос қилган ҳолда “7 бармоқли амаки”ни кўргани ҳам келиб туришар экан.
“Менга болаларни кулдириш, уларга қувонч улашиш ёқади. Бармоқларим менга омад олиб келади, деб ҳисоблайман ва улардан айрилишни асло истамайман”, – дейди Девендра Сутар.