Ҳодиса юзасидан текширув ишлар юқори даражада олиб борилмоқда.
Бугун, 26 апрель куни Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штати Кушинагар шаҳрида мактаб автобуси ва поезд тўқнашиб кетиши сабабли 13 ўқувчи қурбон бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълумотларга кўра, тўқнашув вақтида автобус ҳайдовчиси темир йўлнинг назоратсиз қисмидан ўтаётган бўлган. Авария натижасида 13 бола ҳалок бўлган, 7 нафари жароҳатланган ва шифохонага етказилган.
“Ҳиндистон темир йўл транспорти вазирлиги ҳалок бўлганлар оиласига 200 минг рупий (3100 АҚШ доллари), оғир яраланганларга 100 минг рупий (1500 АҚШ доллари), шунингдек, енгил жароҳат олганларга 50 минг рупий (750 АҚШ доллари) миқдорида ёрдам пули беради”, дейди вазир Пиюш Гоял.
Вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги ҳодиса юзасидан текширув ишлар юқори даражада олиб борилмоқда.
“Биз келажакда бу каби ҳалокатлар олдини олиш учун қўлимиздан келган барча чораларни қўллаймиз”, деб қўшимча қилди Гоял.

Суннатилла Абдуллаев