Айтилишича, бу тарихда жуда кам учрайдиган ҳолат экан. Уларнинг яшаб кетишига 5-25 фоизгина умид бор.
Ҳиндистонда туғилган сиам эгизаклари икки жинсли, яъни уларнинг бири ўғил бола, иккинчиси эса қизалоқ. Болаларнинг ички органлари бир-бири билан бирлашган. Уларнинг танаси битта, аммо боши, оёғи ва қўллари иккитадан. Маълумотларга кўра, бундай сиам эгизаклари 200 мингдан 1 та ҳолатда кузатилар экан. Одатда, сиам эгизаклари битта жинсли бўлишади. Аммо куни кеча туғилган сиам эгизакларининг жинси икки хил.
АҚШнинг Мэриленд университети берган маълумотларга кўра, бундай болаларнинг 35 фоизи 1 кундан ортиқ яшай олмайди. 40-60 фоизи эса ўлик туғилади. Айни дамда болалар Ҳиндистондаги Садар шифохонасида шифокорлар назоратида турибди. Шифокорларнниг айтишларига қараганда, уларнинг яшаб кетишига 5-25 фоизгагина умид қилиш мумкин, холос.
“Ҳозир болаларнинг аҳволи яхши. Агар ҳаммаси шу тарзда кетса, болалар ота-онаси билан Дехлидаги шифохонага махсус даво чораларини олиш учун боришлари лозим бўлади. Афсуски, ҳозирча бунга етарли маблағ йўқ”, дейди шифокорлар.
Хабарда айтилишича, сиам эгизакларининг дунёга келтирган аёл ҳомиладорлик даврида доим шифокор назоратида бўлиб келган, УЗИ ва бошқа текширувларда болаларнинг ҳолати ҳақида салбий фикр айтилмаган. 24 ёшли аёлнинг сиам эгизакларидан ташқари яна 2 фарзанди бор. У то туғруққача ўзининг эгизак фарзандларга ҳомиладор эканини билмаган ҳам.