Илон чақиши натижасида вафот этди деб тахмин қилинган 23 ёшли йигит гулханда куйдирилаётган пайтда ҳушига келди.
23 ёшли Сандип ўрмонга ўтин териш учун борганида, уни илон чақиб олган. Қишлоққа қайтгач, оила аъзоларига бўлган воқеа ҳақида айтиб берди. Йигитнинг оила аъзолари эса уни шифохонага етказиш ўрнига, қўшни қишлоқдаги тантрик амалиётчисига олиб боришди. Афсуски, тантрик амалиётчисининг ҳаракатлари унга фойда бермади. Сандипнинг яқинлари уни вафот этди дея гулханда куйдиришга қарор қилишди.
Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларида илон чақиши натижасида вафот этган одам жасадини куйдирмай, ерга кўмишади. Лекин, “марҳум”нинг яқинлари унинг жасадини гулханда куйдиришга аҳд қилишди.
Сандипнинг танасига олов тегишни бошлаган бир пайтда, у бақириб юборди ва ҳушига келди.
Сандипнинг ҳаёти сақлаб қолинмаслиги ҳам мумкин эди. Тантрик уни иккинчи марта ўлди деб эълон қилди. Яхшиямки, у шифохонага ётқизилди.
Ҳиндистонда ҳалиям ғалати ирим-сиримлар мавжуд. Айнан шу иримлар туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмишига бир бахя қолди.