...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда 5-6 ёшли ўғил-қизларнинг оила қуриши жиддий авж олмоқда


11:50, 06.05.2016 Олам
 12 533

Ҳиндистон ҳукумати вояга етмаганларнинг турмуш қуришини аллақачон қонун йўли билан чеклаган бўлса ҳам, одамлар ўз билганидан қолмаяпти. Ҳиндистондаги тўй ташкилотчилари эса вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳга қарши чиқишмоқда.

Бундан буён Ҳиндистондаги тўйларини ташкиллаштириш ва керакли буюмларни ижарага бериш хизматлари тўй эгаларидан келин-куёвнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатишларини талаб қилишади. Бунда тўйи ўтказилаётган келин ва куёвнинг ёши 21-18 ёшдан кичик бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда ҳар қандай тўй маросимларини ўтказишга кўмаклашувчи ташкилотлар уларга хизмат кўрсатишдан бош тортишади, дейилади ТАСС нашри берган хабарда.
 
Ҳиндистоннинг Ражастхон штатидаги тахминан 50 минг тўйни ташкиллаштириш агентликлари болалар ўртасидаги никоҳга қарши эканликлари ва вояга етмаганларнинг тўйларини ташкиллаштириш ва ўтказишга ёрдам бермасликларини айтишган. Бу ҳақда Ражастхондаги тўйга керакли буюмлар ва тўй тадбири ўтказиладиган жой ижарачилари ассосацияси президенти Рави Жиндал хабар берган.

“Биз бундай разил ишга қарши курашда ўз ҳиссамизни қўшиш истагидамиз ва бундан кейин болалар ўртасидаги никоҳ маросимларини ўтказишга кўмак бермаймиз, хизмат кўрсатмаймиз”, дейди Жиндал журналистларга берган интервьюсида.
 
Ҳиндистондаги бирорта тўй маросимларни ташкиллаштириш ва керакли буюмларни ижарага бериш хизматларисиз ўтмайди. Хизмат вакилларининг фикрларига кўра, гарчи бу ҳолат қонун билан тақиқланган бўлсада, ҳукумат ёш  болалар ўртасидаги никоҳга барҳам бериш борасида етарлича курашмаяпти.
 
Бундан кейин 21-18 ёшдан кичик бўлган фуқароларнинг никоҳ маросимларида хизмат қилинмайди. Бундан ташқари, агар ота-она турмуш қураётган ёшларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатса, уларнинг ташқи кўриниши шубҳа уйғотса, бу ҳақда полицияни огоҳлантириш лозим.
 
“Шундай ҳолатларда биз полиция ва бошқа тегишли органларни зудлик билан огоҳлантириб, бу тўйга нуқта қўйишларини талаб қиламиз”, деб қўшимча қилади Жиндал.



Тўй маросимларини ташкилотирувчи хизмат вакиллари ўртасидаги бу қарор Ҳиндистонда кўплаб вояга етмаган болалар ўртасидаги ўтказилган оммавий никоҳ маросимининг тасвирга олинган видеолавҳалари тарқалганидан кейин пайдо бўлган. Ушбу тўй маросимидаги аксарият “келин”ларнинг ёши 5 ёки 6 да. Видеода уларнинг ҳаммаси тўй куни йиғлаб ўтиргани тасвирланган. Тўй маросимлари Ҳиндистонда апрелнинг сўнгги ва майнинг илк ҳафтаси оралиғида ўтказиладиган Акша Триж байрами муносабати билан ўтказилган. Ҳиндистон халқи айнан мана шу ҳафталар ичида ўтказилган тўй маросимлари бахт олиб келади, деб ишонишади. Видеолавҳалар атрофида юзага келган тўполонлар оқибатида “янги” келин-куёвларнинг ота-оналари, ўз фарзандларини мажбурлаб уйлантиргани ва турмушга бергани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
 
ЮНИСЕФ берган маълумотларга кўра, Ҳиндистон ёш болалар никоҳ қуриши бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Ҳиндистоннинг айнан Ражастхон штатида бундай тўй маросимларини ўтказиш авж олган. Ушбу штатда 20-24 ёшли турмушга чиққан аёллар ўртасида ўтказилган сўровномаларга кўра, уларнинг аксарияти 18 ёшга тўлмасдан оила қургани аниқланган. 

Теглар:Ҳиндистон Вояга етмаганлар Тўй ЮНИСЕФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!