22 та вагондан иборат поезднинг 8 та вагони ўз рельсидан чиқиб кетган.
22 январь куни Ҳиндистон шарқида поезд вагонларининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Times og India” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳалокат Орисса ва Андхра-Прадеш штатлари чегарасида юз берди. Поезднинг 22 та вагонидан 8 таси рельсдан чиқиб кетган. Оқибатда 60 дан ортиқ кишининг жабарланган ҳақида хабар қилинмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди темир йўл ҳалокати оқибатида қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Ҳозирча Жагдалпур шаҳридан Бхубанешвар шаҳрига йўл олган поезднинг ҳалокатга учрашига нима сабаб бўлгани номаълум. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Дурдона Расулова