...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиллари Клинтон туғилган кунини самолётда нишонлади


12:35, 27.10.2016 Олам
 2 809

Билл Клинтон рафиқасига бўлган туйғусини Twitter орқали ошкор қилди.

АҚШ президентлигига номзод Клинтон хоним бу йилги таваллуд кунини самолёт бортида қарши олди. 69 ёшни қаршилаган Ҳиллари Клинтон журналистлар билан учрашди ва уларга шоколадли торт ҳадя қилди. Клинтон хоним ўз режалари борасида ҳам ўртоқлашди.
 
АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон рафиқасини таваллуд куни билан муборакбод этаркан, “Туғилган кунинг билан, Ҳиллари! Сенга бўлган ҳурматим бугун ва ҳар куни чексиз”, дея ўзининг Twitter’даги аккаунтига изоҳ қолдирган.
 
Ҳиллари Клинтон ажойиб руҳий ҳолатда эканлигини яшириб ўтирмади. У олдиндаги 2 ҳафта мобайнида ҳамон қайси номзодни ёқлашни билмаётган штатларга ташриф уюштиришни мўлжалламоқда.
 
Ўз навбатида Клинтоннинг сайловлардаги рақиби Дональд Трамп ҳам ғалаба учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Ўзининг Шимолий Каролинадаги чиқиши вақтида Трамп афроамерикаликларга ўзига хос “битим” таклиф этган. Агар афроамерикаликлар сайловда Дональд Трамп номзодини ёқлаб овоз беришса, уларга тўкин ҳаёт ваъда қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайлов шу йилнинг 8 ноябрь санасида бўлиб ўтади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!