...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайит куни ёмғир ёғади


16:08, 20.08.2018 Бу қизиқ
 9 167

Эртага 21 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши билаан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 21 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +21...+23, кундузи +29...+31 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +28...+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +18...+23 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Мафтуна Махмуджонова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!