...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалокатга учраган самолётнинг “қора қути”си топилди


18:55, 01.11.2018 Олам
 9 245

Самолёт ҳалокатида 200 га яқин одам ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Индонезияда Lion Air компаниясига қарашли Boeing 737 самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Унинг бортида 189 нафар йўловчи бўлгани айтилганди.
 
Бугун, 1 ноябрь куни қутқарувчилар Boeing 737 MAX самолётининг “қора қути”сини топишди ва денгиздан чиқаришди. Бу ҳақда “Detik New” хабар берди.
 
Қутқарувчилар кеча “қора қути” сигналини аниқлашган, сўнг сувости камераси орқали видео ва фототасвирни олишган. Денгизнинг 30 метр чуқурлигида самолёт корпуси ва қанотининг чап қисмини аниқланган.


 
Эслатиб ўтамиз, Boeing 737 Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига парвоз қилаётган бўлган. учганидан тахминан 13 дақиқа ўтиб, ҳозирча номаълум сабабга кўра, Ява денгизига қулаган. Ҳалокатда самолёт бортидаги барча ҳалок бўлган.
 
“Reuters” хабар беришича, терговчилар учувчи парвоздан бир неча дақиқа ўтиб нега ортга қайтиш учун рухсат сўраганини аниқлашга уриняпти.
 
Таъкидлаш керакки, мазкур ҳалокат Boeing 737 MAX билан юз берган илк ходиса ҳисобланади. Бундай самолётлар илк бор 2017 йилда фойдаланишга топширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Самолёт ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!