Гидрометеорология хизмати маркази 21 май куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +14...+16, кундузи +25...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
Фарғона водийсида ҳаво бўлиб, кечаси +11...+16, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво булутли бўлади. Сирдарё вилоятида ёмғир ёғиши кутилади.
Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +25...+30 даражагача чиқиб, ҳаво булутли бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида кечаси +13...+18, кундузи +27...+32 даража иссиқ бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.