Ҳар икки тараф бир-бирининг товарларига белгиланган божларни оширишдан воз кечади
Хитой Халқ Республикаси ва АҚШ ҳукмрон доиралари икки давлат ва бутун дунё манфаати учун савдо урушини бошламасликка келишиб олдилар. Бу ҳақда ХХР вице-Бош вазири Лю Хе маълум қилган.
“Бу сафарги хитой-америка музокараларини энг катта натижаси шуки, биз муроса қилишга ва савдо урушини бошламасликка келишиб олдик. Бир вақтнинг ўзида ҳар икки тараф бир-бирининг товарларига белгиланган божларни оширишдан воз кечади”, дейди Лю Хе.
Амалдорнинг сўзларига кўра, америка-хитой савдо-иқтисодий муносабатларининг мувофиқликда ривожланиб бориши глобал тарихий ривожланиш тенденциясига ҳам мос келади.
Жорийй йил 17-18 май кунлари АҚШ ва Хитой вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда савдо муносабатларидаги тенгсизликни Хитой тараф Америкадан кўпроқ товар сотиб олиши ҳисобига мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.