...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати тушиб кетади


18:00, 22.11.2018 Бу қизиқ
 15 304

Гидрометеорология хизмати маркази яқин кунларда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонга қиш фасли кириб келишига ҳам саноқли кунлар қоляпти. Кунлар совиб, ҳудудларда тез-тез ёғингарчиликлар кузатилиб турибди. Гидрометеорология хизмати маркази 24-27 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина 26 ноябрь куни ёмғир ёғиб, баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шарқдан ғарбга қараб 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 24 ноябрь куни кечаси ва кундузи -2...+3 даража, 25 ноябрь куни кечаси -3...-8, кундузи +2...+7 даража 26-27 ноябрь кунлари эса кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида 24 ноябрь куни ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. 25 ноябрь куни ёғингарчиликсиз бўлади. 26-27 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилади. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол тезлиги ғарбдан шарққа қараб 7-12 м/с тезликда бўлади. 24 ноябрь куни шамол тезлиги 15-20 м/с тезликкача етади. Ҳаво ҳарорати 24 ноябрь куни кечаси ва кундузи +5...+10 даража, 25 ноябрь куни кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража, 26 ноябрь куни кечаси -2...+3, кундузи +10...+15 даража, 27 ноябрь куни кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлади.
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ўзгариб турувчан ҳаво кузатилади. 24 ноябрь куни ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланади. 25 ноябрь куни ёғингарчиликсиз ўтади. 26-27 ноябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, туман тушади. Шамол ғарбдан шарққа қараб 7-12 м/с тезликда эсади. 24 ноябрь куни шамол тезлиги 15-20 м/с тезликкача етади. Температура 24 ноябрь куни кечаси ва кундузи +5...+10 даража, 25 ноябрь куни кечаси 0...+5, кундузи +2...+7 даража, 26 ноябрь куни кечаси -2...+3, кундузи +10...+15 даража, 27 ноябрь куни кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлади.
 
Қашқадарё вилоятида 24 ноябрь куни ёмғир ёғиши, 25 ноябрь куни ёғингарчиликсиз ўтиши, 26-27 ноябрь куни жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа қараб 7-12 м/с тезликда шамол эсади. 24 ноябрь куни шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етади. Ҳарорат 24 ноябрь куни кечаси +7...+12, кундузи +12...+17 даража, 25 ноябрь куни кечаси -2...+3, кундузи +8...+13 даража, 26 ноябрь куни кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даража, 27 ноябрь куни кечаси +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 24 ва 27 ноябрь кунлари жойларда ёмғир ёғади, 25 ва 26 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол ғарбдан шарққа қараб 7-12 м/с тезликда эсади, 23-24 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 ноябрь куни кечаси +7...+12, кундузи +12...+17 даража, 25 ноябрь куни кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража, 26 ноябрь куни кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даража, 27 ноябрь куни кечаси +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлади.
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 24 ва 27 ноябрь кунлари ёмғир ёғади, 25 ва 26 ноябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. Жойларда туман тушади. Шамол ғарбдан шарққа 7-12 м/с тезликда эсади, 24 ноябрь куни 15-20 м/с тезликкача кўтарилади. Ҳарорат 24 ноябрь куни кечаси ва кундузи +6...+11 даража, 25 ноябрь куни кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража, 26-27 ноябрь кунлари кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудларда булутли ҳаво кузатилади, айрим вақтларда ёмғир ёғади. 25 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарққа 7-12 м/с тезликда эсади. Шамол тезлиги 24 ноябрь куни 15-20 м/сга етади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...0 ва -9...-4, кундузи +2...+7 ва -3...+2 даража оралиғида бўлади
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!