...
МЕНЮ
ONLINE TV

WhatsApp’да терроризмни тарғиб қилган уч киши қамоқ жазосига ҳукм этилди


14:19, 12.08.2016 Олам
 3 194

Судланувчилар мессенжерда конференц-чат тузиб одамларга Қозоғистонда тақиқланган сайтлардан материалларни тарғиб қилган

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти суди Шалкар шаҳрида яшовчи уч нафар фуқарони олти ярим йилдан саккиз йилгача қамоқ жазосига ҳукм этди. Улар телекомуникацион тармоқлардан фойдаланган ҳолда одамларни терроризмга чорлагани ва уни тарғиб қилгани учун жазога тортилди.  Бу ҳақда “Knews.kg ёзмоқда
 
Судланувчилар – Мейрамбек Турганбаев 36 ёшда, Толебай Мажитов 38 ёшда ва Эргожа Амангожин 36 ёшда бўлиб, уларнинг мол-мулклари ҳам суд томонидан мусодара этилди. 
 
Маълумотларга қараганда, жиноятчилар WhatsApp мессенжерида конференц-чат тузиб, Қозоғистонда тақиқланган сайтлардан олинган материалларни тарқатиш билан шуғулланган. Чатда 12 киши қатнашган, лекин юқорида номи зикр эрилган уч киши жуда фаол бўлгани учун жазога тортилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Ақтўбе шаҳрида бир гуруҳ одамлар томонидан қуролли ҳужум уюштирилган эди. Натижада 7 киши ҳалок бўлган. 10дан ортиқ одам тан жароҳати олган эди. Ҳукумат воқеага нисбатан теракт деб баҳо берди. Шунинг учун аҳолининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши қаттиқ назорат қилинаётган бўлиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Ақтўбе WhatsApp 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!