Анқара Бангладешдаги Туркия элчихонасидан уч нафар ходимларини чақириб олди.
Нашрнинг ёзишича, Анқара Даккадаги элчихонасидан уч нафар дипломатни чақириб олган. Улардан иккитаси АҚШга қочган. Россияга кетган элчихона ходими оиласини ҳам ўзи билан олиб кетган.
Маълумотларга қараганда, Туркия учала ходимнинг дипломатик паспортларини бекор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бўлган давлатга қарши исён натижасида 246 киши ҳалок бўлди ва икки минг киши жароҳатланди. Ҳозиргача исёнга алоқадорликда шубҳаланаётган 22 минг киши киши қўлга олинди.