Етакчи хорижий клиникалар ва марказлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича Республика марказларига доимий асосда кўмаклашади.
Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 январгача Республика марказлари билан биргаликда тегишли ихтисослаштирилган тиббий ёрдамлардан фойдаланишга, шу жумладан, имтиёзли тоифаларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланишга муҳтож бўлган беморларнинг доимий янгиланадиган ягона электрон базасини ташкил этиши белгиланди.
Шунингдек, 2019 йил 1 январгача барча ихтисослаштирилган марказларда, вилоят филиалларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида врач қабулига масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон дастур жорий этилади.
Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда етакчи хорижий клиникалар ва марказлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича Республика марказларига доимий асосда кўмаклашади.