...
МЕНЮ
ONLINE TV

Водородда ҳаракатланадиган янги автомобиль рекорд ўрнатди


16:31, 24.03.2016 Технология
 3 554

Британияда 2020 йилгача 65 та водород ёқилғиси қуйиш станциялари қурилиши режалаштирилган.

Водород билан ҳаракатланадиган янги автомобиль узоқ йўл босиб олдинги рекордни янгилади.  Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
 
Лондон Водород тармоғини кенгайтириш (ЛВТК) лойиҳаси гуруҳи яратилган янги моделни Лондондаги катта магистрал йўллардан бир – М25 бўйлаб олти кун давомида синовдан ўтказди.

Hyundai iX35 водород автомобили 6096 мил масофани босиб ўтди ва шу турдаги машиналар орасида дунё рекордини ўрнатди.
 
Бундан ташқари,  автомобиль бир водород ёқилғиси баги билан 400 мил масофани босиб ўтди.  Бу ҳам янги рекорддир.
 
Маълумотларга кўра, 2020 йилгача Британияда 65 та водород ёқилғиси қуйиш станциялари қурилиши режалаштирилган. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Hyundai iX35 Водород автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!