

Янги Зеландия ҳукумати ўтган йилнинг август ойида янги байроқларнинг қирққа яқин кўринишини эълон қилиб, янги давлат рамзи референдум бўйича аниқланишини маълум қилган эди.
Янги Зеландия ҳукумати ўтган йилнинг август ойида янги байроқларнинг қирққа яқин кўринишини эълон қилиб, янги давлат рамзи референдум бўйича аниқланишини маълум қилган эди.
Янги байроқнинг якуний дизайни декабрда тақдим этилди. Унда кўк ва қора ранглар акс этган бўлиб, байроқ юлдузлар ва кумуш қирққулоқ япроғи билан безатилган. Янги байроқнинг қабул қилинишига асосан, жаҳон уруши қатнашчилари қарши чиқдилар. Уларнинг фикрига кўра, Янги Зеландия аскарлари ҳозирги байроқ остида жанг қилдилар ва жонларини фидо этганлар. Бу байроқ ўзгартирилмаслиги керак.
Маълумот ўрнида, Янги Зеландия 1770 йилда Буюк Британия колониясига айланган ва расман Британия монархиясига бўйсунган.XIX аср бошларида у ерда инглизларнинг бир неча манзилгоҳлари пайдо бўлади. 1907-1953 йиллар Янги Зеландия тарихига “Доминионлик даври” номи билан кирган.Ушбу давр Зеландиянинг тўлақонли мустақиллиги учун курашларининг кучайиши билан изоҳланади.1953 йилда Янги Зеландиянинг “доминион” мақомига чек қўйилади. Британиянинг бир қатор колониялари ва доминионлари, шу жумладан, Янги Зеландия ҳам Англия монархи бошчилигида “Миллатлар ҳамдўстлиги” таркибига киради.
Ҳамдўстликка аъзо давлат сифатида Янги Зеландиянинг давлат бошлиғи расман Буюк Британия монархи ҳисобланади. Аммо ички ва ташқи сиёсатда давлат тўлиқ мустақил саналади. Парламентга бошчилик қиладиган бош вазир мамлакатни монарх номидан бошқаради.