Варлей 1947 йилнинг 22 июнь куни Руминиянинг Констанца шаҳрида дунёга келган.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Наталья Варлейни 70 ёши билан табриклади.
“Кўп қиррали иқтидор, самимийлик ва ҳайратланарли мафтункорлик Сизга актёрлик касбида ўз ўрнингизни топишингизга, бутун халқ севгиси ҳамда машҳурликка эришишингизга ёрдам берди”, деди Путин ўз табригида.
Шунингдек, Президент Варлей адабиёт ва жамиятда ҳам ўз ўрнини топгани муҳим эканини таъкидлади.
Россия раҳбари актрисага саломатлик, омад ва энг яхши тилакларни тилади.
Маълумот ўрнида, Варлей 1947 йилнинг 22 июнь куни Руминиянинг Констанца шаҳрида дунёга келган. У “Кавказ асираси”, “Вий”, “Югуриш” фильмлари орқали танилган. Айниқса, санъаткорнинг Нина образи ўзбек халқи учун ҳам қадрли.