Россияда ташкил этилган матбуот ануманида Владимир Путин журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда.
Бугун, 23 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг йил якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Ўн иккинчи марта ташкил этилаётган анжуман давомида давлат раҳбари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик турли саволларга бевосита жавоб бермоқда.
Владимир Путин йиғилиш давомида мактабларда турли дарслар киритилиши билан боғлиқ масала юзасидан муниципал ва ҳудудий таълим муассасалари раҳбарлари қарорларига ўзгартириш кирита олмаслигини маълум қилди.
“Мактаб дастуридан қандай фанни олиб ташлаш ёки киритиш каби савол юзасидан мен муниципал ва ҳудудий раҳбарлар қарорига аралашишга ҳаққим йўқ, деб ҳисоблайман. Мактабларда шахмат тўгаракларини қатъий тартибда ёки бўш вақтлар учун ташкил этиш мавзуси ўша жойнинг ўзада ҳал этилиши лозим”, дейди Владимир Путин журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берар экан.