...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин февраль ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин


09:55, 06.02.2017 Олам
 3 164

Аввалроқ, Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россияга таклиф этгани ва бу учрашув баҳор ойларига мўлжалланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Февраль ойида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўрта Осиё мамлакатларига ташриф уюштиради. Дастлабки маълумотларга қараганда, Путин Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Қолаверса, Россия раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ҳам келиши мумкин. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Ҳар бир мамлакатга ташрифдан кўзланган мақсад, Москва билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилишдир. Агар Владимир Путин юқоридаги мамлакатларнинг пойтахтларига ташриф уюштирса, бу сўнгги йиллардаги энг кенг қамровли сафар бўлади.
 
Аввалроқ, Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россияга таклиф этгани ва бу учрашув баҳор ойларига мўлжалланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кремль ҳозирча Путин ва Мирзиёевнинг учрашуви айнан қаерда ўтказилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Айтиш керакки, Владимир Путин меҳмон сифатида февраль ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин.
 
Кейинги мақолаларимизда Россия Федерацияс  президенти Владимир Путиннинг Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатларига кутилаётган ташрифидан кўзланган мақсад ҳақида батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон-Россия Владимир Путин Ўрта Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!