...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин АҚШнинг найрангларини фош этди


22:27, 05.06.2017 Олам
 6 802

“РФ 2016 йили АҚШда бўлиб ўтган сайловга аралашганми ва бунинг оқибатида Ҳиллари Клинтон президентликка сайланмагани ҳақиқатми?”

NBC канали телебошловчиси Мегин Келли билан интервьюда РФ Президенти Владимир Путин Россиянинг бошқа давлатлар сайлов жараёнларига аралашуви тўғрисидаги айбловларга жавоб берди. Журналист аввал ҳам кўп бора овоза бўлган, лекин расмий исботини топмаган айблов ҳақида савол берди: “РФ 2016 йили АҚШда бўлиб ўтган сайловга аралашганми ва бунинг оқибатида Ҳиллари Клинтон президентликка сайланмагани ҳақиқатми?”
 
Американинг сайловолди кампанияларига алоқаси борлиги ҳақидаги айбловларни инкор этган Владимир Путин аслида АҚШнинг ўзи бошқа мамлакатлар сайлов жараёнларида ғаразли “фаоллик” кўрсатишини маълум қилди.
 
“Ҳеч кимни хафа қилиш ниятим йўқ, бироқ Қўшма Штатларнинг ўзи бутун дунё бўйлаб бошқа давлатлар сайлов кампанияларида аралашиб юради”.
 
Бошқа давлатлар сайловларига дахл этувчи америкача тизим қандай ишлаши ва унинг рангли инқилобларга таъсири тўғрисида сиёсатшуносАндрей Кошкин фикр билдирди.
 
“Владимир Путиннинг АҚШ ўзга мамлакатлар сиёсатига аралашуви борасидаги сўзлари кескин асосга эга. Қўшма Штатлар деярли бутун тарихи мобайнида ўзини бошқа давлатларга “демократия” ва “адолат” олиб кирувчи коинотнинг сиёсий кучга эга ягона маркази сифатида намоён қилади. Эслатиб ўтмоқчиман, яқин ўтмишнинг ўзида АҚШ бошқа мамлакатларда 60 дан ортиқ рангли инқилоблар ўтказишда иштрок этди. Бунинг учун улар ўн йиллар давомида ишланган ҳокимиятни ўзгартириш технологиясини ишга солишди. Қоида бўйича, “тажриба” учун танланган давлатда сайлов кампаниялари пайтида, яъни овоз ҳисобланаётганда “рангли технологиялар” ёрдамида қонунбузарлик ва фальсификацияга йўл қўйилгани тўғрисида овоза тарқатилади. Кейин режа бўйича кўчаларда оппозиционерлар, талабалар чиқишлари амалга оширилади, қон тўкилади. Сўнг тинчлик тарафдори бўлган намойишчилар ўрнига аввалдан тайёрланган жангарилар ишга солинади. Буларнинг ҳаммасини амалга ошириш учун давлатга катта молиявий сармоялар киритилади, шу орқали мамлакатни ич-ичидан тўзғитмоқчи бўлишади. Одатда, шу каби воқеаларнинг барчасида ҳар бир давлат бошига ўзининг америкача ҳукуматини келтирмоқчи бўлган Америка Қўшма Штатларининг қўли бўлади”, деди Андрей Кошкин.
Ноила Умарова

Теглар:Путин АҚШ сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!