...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин АҚШнинг Демократлар партиясини танқид қилди


19:04, 23.12.2016 Олам
 2 986

Путин АҚШ президент сайлови тизимини “архаик”, деб атади.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин АҚШдаги Демократлар партиясининг айтаётган гаплари ва олиб бораётган фаолияти ўз номига тўлиқ мос келмаётганини айтди. Бу ҳақда у 2016 йил якунларига бағишлаб ўтказилаётган матбуот анжуманида гапириб ўтди.
 
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Демократлар партияси ўз сайловчиларини эшитмади, АҚШ президенти эса Республикачилардан Дональд Трамп бўлди, бу нотўғри услуб.
 
Шунингдек, Путин АҚШдаги овоз бериш тизими жуда мураккаб эканини таъкидлади.
 
“Барча муаммо – АҚШ президентлик сайловининг архаик эканида”, дейди Россия раҳбари.
 
Владимир Путин АҚШ партиялари кейинги давлат раҳбарини сайлашда аввалги хулосаларига таянишига умид билдиришини айтиб ўтди.
 
Маълумот ўрнида, Катта матбуот анжумани, деб аталувчи тадбир ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Бу йил ўтказилган анжуман ўн иккинчиси саналади.
 
Аслида бу матбуот анжумани 22 декабрь куни ўтказилиши керак эди. Бироқ Путин отиб кетилган Туркиядаги Россия элчисининг дафн маросимида иштирок этиши муносабати билан матбуот анжумани 23 декабрь кунига кўчирилди. Анжуман халқаро савдо марказида ташкил этилди.
 
Матбуот анжуманида Россия раҳбарига бериладиган саволлар Сурия ҳамда Украинадаги можаролар, шунингдек, Туркия, АҚШ ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик масалаларини ўз ичига олди.
 
Айни матбуот анжуманида 1437 нафар журналист иштирок этди. Бу рекорд натижа. Аввалги йилда 1392 нафар журналист иштирок этган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Президент Матбуот анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!