Агар Дональд Трамп Владимир Путинни АҚШга таклиф этса, унинг таклифини қабул қилишини маълум қилди.
Мазкур матбуот анжумани давомида АҚШ ва Россия ҳамкорлигига оид саволлар берилиши кутилган эди. Айниқса, шу кунларда АҚШ ва Россия муносабатлари янада кескин тус олмоқда. Бунга эса Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг Анқарада қасддан ўлдирилиши сабаб бўлди.
Анжуман давомида Владимир Путин АҚШ билан алоқалар Дональд Трамп айтганидек, танг аҳволга тушиб қолганлигини маълум қилди. Шунингдек, Путин агар Трамп уни АҚШга таклиф қилса, албатта, қўшма штатларга ташриф уюштириши ҳақида маълум қилди.
Дональд Трамп билан муҳокамаларнинг асосий мавзуси ўзаро алоқаларни яна тиклаш масаласига қаратилиши айтилди. Владимир Путин АҚШ билан муносабат кириб келаётган янги 2017 йилда ўзгаришига умид қилаётганлигини таъкидлади.
Анжуман давомида иқтисодий ва хавфсизлик масалалари борасидаги келлишув нафақат Россия ва АҚШ учун, балки бошқа мамлакатлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва АҚШнинг бугунги муносабатлари аянчли аҳволда эканини айтган эди.