...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин: “Суриядаги россиялик ҳарбийлар олиб чиқиб кетилсин”


15:43, 11.12.2017 Олам
 3 697

Бугун, 11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Суриядаги россиялик ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бугун Россия президенти Владимир Путин Суриядаги ҳарбийларни чиқариб кетиш тўғрисида кўрсатма берган. Бу тўғрида Владимир Путин, Суриянинг Хмеймимидаги Россия ҳарбий базасига қилган ташрифи чоғида маълум қилган.
 
Владимир Путин, у ердаги ҳарбийлар учрашув вақтида, “Ўтган икки йилдан салгина кўпроқ вақт давомида, Россия ҳарбийлари суриялик ҳамкасблари билан ҳаморликда халқаро террористларнинг энг жанговар саналган гуруҳларини тор-мор қилдилар. Шундан келиб чиқиб, мен Сурия Араб Республикасидаги Россия ҳарбийларининг бир қисмини олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилдим, энди улар Россияга қайтишади”, деб баёнот берган.
 
Шунингдек, “агар улар яна бош кўтаргудек бўлса”, террористларга янада кучлироқ зарба берилади, деб қўшимча қилган. РИА “Новости” агентлигининг хабарига кўра, ҳарбий базада Владими Путинни Сурия президенти Башар Асад, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россиянинг Суриядаги қўшинлари қўмондони Сергей Суровикинлар кутиб олишган. 
Обил Сафаров

Теглар:Владимир Путин Сурия Хмеймим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!