...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура уч нафар журналистни умрбод қамашни сўради


15:34, 11.12.2017 Олам
 5 412

Истанбул прокуратураси туркиялик уч нафар таниқли мухолифатчи журналистлар Назли Илижак, Ажмет Алтан ва Мехмет Алтанларга умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда.

Истанбул прокуратураси туркиялик уч нафар таниқли мухолифатчи журналистлар Назли Илижак, Ажмет Алтан ва Мехмет Алтанларга умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда.
 
Бу журналистлар мухолифатдаги диний оқим етакчиси Фатхулла Гулен раҳбарлигидаги ташкилот (ФЕТО) билан алоқадорликда айбланмоқда.
 
Аввалроқ Назли Илижак, Ахмет Алтан ва Мехмет Алтанлар ФЕТО билан, шунингдек, 2016 йилнинг июлида бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган эди. Суд жараёни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
 
РИА “Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, Прокуратура уларни мавжуд конституцион тузумни зўравонлик билан ағдаришга уринишда айбламоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Туркия Фатхулла Гулен Назли Илижак Ахмет Алтан Мехмет Алтан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!