...
МЕНЮ
ONLINE TV

Виталий Мутко ва Юрий Нагорний Олимпиада ўйинларидан умрбод четлатилди


11:50, 06.12.2017 Олам
 2 567

Россия Олимпия қўмитаси қишки Олимпия ўйинларидан четлатилди. Энди бу олимпиадада Россия давлат байроғи кўтарилмайди, мадҳияси янграмайди.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Жанубий Кореянинг Пёнгчан шаҳрида 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларида россиялик спортчиларни давлат байроғи остида чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этди.
 
ХОҚ бундай қарорга келишининг асосий сабаби, Швецариянниг собиқ президенти Самуэл Шмиднинг маърузаси бўлган. У ўз маърузасида, “Россиянинг допингга қарши курашиш тизимида қоидаларга амал қилмаслик мунтазам такрорланиб келганини” ва бу ХОҚ томонидан тасдиқланган ва исботланганини баён қилган.
 
Россия Олимпия қўмитасининг президенти Александр Жуков ХОҚ таркибидан ҳам чиқарилган. Бундан ташқари, “суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда допингга қарши текширувларни ўтказадиган мустақил Агентлик яратиш учун” Россия Олимпия қўмитаси ХОҚга 15 миллион АҚШ доллари тўлаб бериши керак.
 
Бундан ташқари, россиялик спорт соҳасидаги мансабдорлар Пёнгчанда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида аккредитациядан ўтказилмаслиги ҳам маълум қилинган.
 
Россиянинг собиқ Спорт вазири Виталий Мутко ҳамда собиқ вазир ўринбосари Юрий Нагорнийлар “умрбод  келгусида ўтказиладиган Олимпия ўйинларидан четлатилди”.
 
Шунга қарамасдан, ХОҚ россиялик спортчиларни “Олимпия ўйинларининг россиялик иштирокчиси” номи остида, яккалик ва жамоавий мусобақаларда иштирок этишга таклиф қилишган.
 
Бунда спортчилар юқорида қайд қилинган ном билан, олимпия байроғи остида иштирок этишади ва улар ғалаба қозонишса, Олимпия мадҳияси ижро этилади.   
Обил Сафаров

Теглар:Олимпия ўйинлари Халқаро Олимпия Қўмитаси Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!