Киевда велосипед ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Киев мэри бу ҳақда “Ишга велосипедда бориш” акцияси пайтида эълон қилди.
“Киевда йилдан-йилга транспорт воситаси сифатида велосипедни танлаётган одамларнинг сони ошиб бораётгани яхши. Мен шуни айта оламанки, сиз яқин кунларда пойтахт кўчаларида патруль ходимларини велосипедда юрганини кўрасиз”, дейди Кличко.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда велосипеддан инфротузилмани ривожлантириш шаҳар ҳокимиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Яқин йилларда Киев шаҳрида 600 километр узунликкача велойўллар қурилади. Велосипед билан ишга ўз вақтида борса бўлади, чунки у билан автомобиль ҳаракати тирбандлигида қолиб кетишнинг ҳожати йўқ, дейди Кличко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Виталий Кличко ишга велосипедда қатнаётгани ҳақида хабар берилган эди.