...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австралияда коала боласи онасининг халтасидан чиқаётгани тасвирланган видео интернетда хит бўлди


15:32, 28.04.2016 Олам
 3 194

Австралиядаги ҳайвонот боғида апрель ойида 13та коала боласи туғилди.

Коаланинг боласи туғилганидан буён онасининг халтасидан биринчи марта чиқаётгани  тасвирланган видео интернетда машҳур бўлиб кетди.  Австралия Ҳайвонот боғида олинган тасвир онлайн-хит даражасига етди.  Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
 
Австралияда коалаларни кўпайтириш бўйича махсус дастур асосида апрель ойида 13та коала боласи туғилди. Эш исмли коаланинг боласи қолган 12та тенгдошлари ичида энг жасури бўлди.  У атроф-муҳит билан танишиш учун онасининг халтасини биринчилардан бўлиб тарк этди.
 
Она ва бола коалалар яна бир йил мобайнида бирга бўладилар, бу пайтда кичкина коала онасидан турли хил фойдали кўникмаларни ўрганади.
 

 
Ҳайвонот боғининг коала бўлими бошлиғи Кристен Латҳамнинг айтишича, бу турдаги ҳайвонларнинг алоҳида сақланиши уларнинг кўпайишига ёрдам беради. Квинслендда коалаларнинг кўпайишига турли хил касалликлар ва одамлар салбий таъсир кўрсатади. Коалалар ҳайвонот боғида яхши парвариш қилинади,  одамлар хоҳлаган пайтда бу ерга келиб уларни кўришлари мумкин.

Маълумот ўрнида, коала халтали ҳайвонлар турига кириб, Австралияда ҳаёт кечиради. Коаланинг дастлабки аждодлари 15 млн йил олдин пайдо бўлган. Коала ҳақида батафсил маълумотлар XVIII асрда пайдо бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Коала Австралия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!