...
МЕНЮ
ONLINE TV

Виктория Бекхэм: “Дэвид — менинг қалбим...”


10:16, 20.03.2017 Шоу-бизнес
 5 645

Телевизион шоуда Викториянинг дизайнерлик тўплами борасида сухбат бораётганди. Бироқ гап Дэвидга бориб тақалганида Виктория турмуш ўртоғи ҳақида ҳали ҳеч қачон маълум қилинмаган сўзларни айтди.

Хабарингиз бор, бир неча йилдан буён чет эл оммавий ахборот воситалари собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ва дизайнер Виктория Бекхэмнинг ажрашиши борасида амалга ошмаган “башорат”ларни бериб келишмоқда.
 
Шу вақтгача машҳурларнинг ўзлари бу миш-мишларга бирор жўяли фикр билдиришмади, расмий эълон ҳам қилингани йўқ.
 
Бироқ уларнинг ҳаракатлари, папараццилар тақдим этаётган суратлар улар ҳамон бирга, бахтли эканликларини исботламоқда.
 
18 март куни Виктория Бекхэм “Today” телевизион шоусининг меҳмони бўлди. Аслида шоуда Викториянинг дизайнерлик тўплами борасида сухбат бораётганди. Бироқ гап Дэвидга бориб тақалганида Виктория турмуш ўртоғи ҳақида ҳали ҳеч қачон маълум қилинмаган сўзларни айтди.
 
“Дэвид – менинг иккинчи ярмим, менинг қалбим. У дунёдаги энг ажойиб эр. Биз бир-биримизга идеал даражада мосмиз. У мени ҳар куни, ҳар сонияда илҳомлантиради. Дэвиднинг мен ва болалар ҳақида қайғуриши борасида-ку айтмасам ҳам бўлади. Мен унга, у менга насиб қилгани катта бахт”, деди Виктория кўзларида ёш билан.
 
Маълумот учун, улар 1999 йилнинг июль ойида турмуш қуришган. Бу йил Дэвид ва Викториянинг танишганларига 20 йил тўлади. 
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Бекхэм Виктория Бекхэм Дизайнер Футболчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!