...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Манчестер Юнайтед” “Тоттенхэм”ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди


01:05, 22.04.2018 Спорт
 2 358

“Қизил иблислар”нинг финалдаги рақиби “Челси” – “Саутгемптон” баҳсидан кейин аниқ бўлади.

Бугун, 22 апрель куни Англия кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” - “Тоттенхем” учрашуви бўлиб ўтди. Унда “қизил иблислар” иродали ғалабага эришди ва финалга йўллланма олди.
 
Голларни “МЮ” сафида Алексис Санчес ва Андер Эрера киритган бўлса, “шпорлар”дан Дели Алли ўз номини таблога ёздириб қўйди.
 
Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” мамлакат кубогининг дастлабки финалчисига айланди. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ўз тарихида 20-марта мусобақа финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиб, бу борада “Арсенал” рекордини такрорлади.
 
Лондонликлар Англия кубогида ғолиб чиқиш бўйича ҳам рекорд эгаси ҳисобланади (13 марта), агар “МЮ” финалда ҳам ғалаба қозонса, яна бу натижа борасида “Арсенал” рекордини такрорлайди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед”нинг финалдаги рақиби “Челси” – “Саутгемптон” баҳсидан кейин аниқ бўлади.
 
Англия кубоги. Ярим финал.
“Манчестер Юнайтед” – “Тоттенхэм” 2:1.
Голлар: Санчес (24), Эррера (62) – Алли (11).
 
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Валенсия (Дармиан, 80), Янг, Погба, Матич, Лингард (Рэшфорд, 83), Эррера, Санчес (Феллайни, 90), Лукаку.
 
“Тоттенхэм”: Ворм, Санчес, Дэвис (Лукас Моура, 68), Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 78), Дайер, Алли, Сон Хён Мин (Ламела, 86), Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Валенсия (27), Сон Хён Мин (28), Алли (50), Янг (71), Дайер (81), Рэшфорд (85), Эррера (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Тоттенхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!