...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ҳибсга олинган италиялик мафия бошлиғи қўлига кишан эмас, “бўса” тақилди


17:30, 05.06.2017 Олам
 5 430

Мафиячи 29 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Италиянинг Калабрия ҳудудидаги машҳур “Ндрангетлар” мафияси раҳбари Жузеппе Жоржи қўлга олинган пайтида мухлислари билан саломлашган. Ҳатто улардан бири синдикат бошлиғининг қўлини ўпганига имкон яратиб бергани учун маҳаллий полиция қаттиқ танқид остига олинди. Бу ҳақда “TGCom24” янгиликлар телевизион канали хабар қилди.
 
56 яшар Жоржи 2 июнь куни ўзининг Сан Лука шаҳридаги уйининг ертўласида қўлга олинганди. Шу кунга қадар мафиячи Германиянинг Дуйсбург шаҳрида беркиниб юрган. Энди жиноятчи умрининг қолган қисмини ватанининг қамоқхонасида ўтказади. Бу ерда уни деярли 29 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда. Жоржи халқаро наркотиклар савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликни ташкил этишда айбланмоқда.
 
Тасвирдан кўриниб турибдики, мафия бошлиғи йўлакдан қўлкишансиз олиб чиқилган. Кейин полициячи унга атрофда турган бир гуруҳ эркакларнинг олдига боришга ижозат берган. “Мухлис”лардан бири унинг қўлини ўпишга ҳам улгурган. Режо ди Калабрия провинцияси прокурори Федерико Кафьеро де Рахонинг сўзларига кўра, полиция вазиятнинг бундай кечишини кутмаган.
 
Маълумот учун, “Ндрангета” – Италиянинг энг қашшоқ провинцияси Калабрияда 1950 йилларда ташкил топган уюшган жиноий гуруҳ. Италия мафияга қарши курашувчи ташкилотларнинг маълумоти бўйича, гуруҳ 136 та ндринлар(тармоқ)ларга бўлинган. 
Ноила Умарова

Теглар:Италия мафия ндрангет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!