...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ҳакамни туртган Арда Туран узоқ муддатга четлатилди


10:17, 11.05.2018 Спорт
 2 755

Туркиялик футболчи яна 7,7 минг евро жарима тўлайди.

Туркия футбол федерациясининг тартиб ва интизом қўмитаси “Истанбул” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туранни мамлакат чемпионати 32-тур доирасида “Сивасспор” га қарши ўйинда кўрсатган хунари учун жиддий жазолади.
 
31 ёшли туркиялик футболчи майдонга 70-дақиқада туширилди ва қўшимча дақиқаларда қанот ҳакамини туртигани ва бош ҳакамга билдирган ноўрин эътирози учун 16 учрашувга четлатилган.
 
Футболчига лайнсменни туртгани учун 10 та ўйинлик жазо берилди ҳамда бош ҳакамга таҳдид қилгани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, Туран яна 7,7 минг евро жарима ҳам тўлайди.
 
Шундай қилиб, Арда Туран жорий мавсум сўнгги 2 та тур ва янги мавсумнинг биринчи даврасидаги тўлиқ ўйинларни ўтказиб юборадиган бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арда Туран 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!