...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Уч йилда Россия Сурияда нималар қилди? Мудофаа вазирлиги ҳисобот берди


11:31, 23.08.2018 Олам
 4 286

Россия Башар Асад илтимосига кўра, Сурияша қўшин киритганди.

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбийлари Сурияда амалга оширган операциялар натижаларини эълон қилди.
 
Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Суриядаги ҳарбий амалиётларда 63 012 нафар ҳарбий қатнашган. Шундан, 474 нафари генерал ва 25,7 минг нафари офицер. Барча иштирокчилар ажратиб турувчи белгилар олган, шунингдек, ҳар тўртинчи иштирокчи давлат мукофоти билан тақдирланган. Рус ҳарбийлари 6,5 минг гектар майдон, 19 мингдан ортиқ бино ва 1,5 минг йўлни миналардан тозалаган.
 
Ҳарбий тўқнашувлар вақтида 231 та қурол намунаи синовдан ўтказилган. Ҳарбий космик кучлари самолётлари 39 минг парвозни, дронлар эса 25 мингдан ортиқ парвозни амалга оширган.
 
Террорчиларнинг позицияларига “Калибр” қанотли ракеталари билан 100 марта зарба берилган. Вазирлик берган маълумотга кўра, умумий ҳисобда 121 минг 500 объект, 830 нафар террорчилар қўмондони ва 86 минг жангари йўқ қилинган. Йўқ қилинган жангариларнинг 4,5 минги Россия ва МДҲ мамлакатлари фуқаролари бўлган.
 
Маълумот учун, Россия 2015 йил президент Башар Асад илтимосига кўра, Сурияда ҳарбий амалиётларни бошлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Сурия Ҳарбий амалиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!