Бир ҳафтанинг ўзида иккинчи маротаба такрорланаётган портлаш туфайли Денпасар халқаро аэропорти барча авиақатновларни бекор қилган.
Портлаш сабабли Денпасар халқаро аэропортида барча авиақатновлар бекор қилган.
Жами бўлиб 8 та қунаётган ва 13 та учаётган самолётлар ҳаракати тўхтатилган.
Хабарингиз бор, Денпасар шаҳри Балининг маркази ва энг йирик шаҳри ҳисобланади.
Атрофини Тинч ва Ҳинд океани ўраб турадиган ҳудудда ҳозирча сайёҳлар хавфдан огоҳлантириб бўлинган.
Hoursnews хабарига кўра, сўнгги бор 2017 йилнинг август ойида вулқон ҳаракати кузатилган эди ва бунинг натижасида Балидан 120 минг киши хавфсиз ҳудудга кўчирилган.
Жорий йилнинг октябрь ойида вулқон ҳаракати тезлаша бошлагани аниқланган. 21 ноябрь куни бу вулқон эса Агунга эканлиги маълум бўлган ва у портлаган.
Куни кеча вулқон 700 метр баландликка кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, 1989 йил айнан Балида Агунга вулқони 3142 метр баландлик ва энига 200 метр билан ҳаракатда бўлган ва бу ҳолат мамлакат аҳолисига катта хавф туғдирган.