Самолётда бомба ўрнатилгани ҳақидаги ҳазилнинг оқибати қандай бўлиши мумкин?
Самолёт Индонезия оролларидан бири Калимантандан мамлакат пойтахти Жакартага учиши керак эди. Стюардессалар йўловчилардан сокинлик билан салонни тарк этишни сўраган.
Аммо, бир йўловчи бу сўзларни бошқачароқ тушунган ва фавқулодда чиқиш эшигини очиб, самолётнинг қанотига сакраган. Бошқа ўнлаб туристлар ҳам ўша эркакдан ўрнак олиб, ўзларини ташқарига отишган.
Самолёт қанотига сакраб, ўзига жароҳат етказганларнинг саккиз нафари шифохонага етказилган. Лайнер бортида эса 189 нафар йўловчи бўлган.
Полиция самолётдан ҳеч қандай бомба топмагач, орадан уч соат ўтиб, ҳаво лайнери кечикиш билан бўлсада парвозни амалга оширган.
Ҳазили қимматга тушган йўловчи рейсдан четлаштирилган. Индонезия қонунларига кўра, у саккиз йил озодликдан маҳрум бўлиши мумкин.