...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Россияда 19 ёшли “носвойчи йигит” қўлга олинди


15:47, 05.10.2017 Олам
 4 124

Кўп миқдорда “носвой” деб номланадиган тамаки таркибли модда билан савдо қилган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди.

Россиянинг Рязань шаҳри марказида носвой сотиш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Рязань шаҳри ички ишлар органининг ҳудудий бўлими хабар берди.
 
19 ёшли ўзбекистонлик йигит Семинарский кўчасида “носвой” гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган, унинг ёнидан учта йирик қути ва бир неча пакетда “носвой” топилгани айтилмоқда.
 
Қўлга олинган ноқонуний товарнинг умумий қиймати 50 минг рублни ташкил этиши маълум қилинган.
 
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилган. У 60 минг рубль миқдорда жарима тўлашга мажбур қилиниши мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Носвой савдоси Россия Ўзбекистонлик фуқаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!