Ўзбекистон терма жамоаси сардори ушбу ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва сўнгги дақиқаларда сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
Унда Япониянинг “Урава Ред” жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ”га қарши баҳс олиб борди.
Мазкур учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Рафаэль Сильванинг 11-дақиқада киритган ягона голи эвазига “Урава Ред” жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасининг финалига йўлланма олди. Жуфтликнинг илк баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Одил Аҳмедов эса ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва сўнгги дақиқаларда сариқ карточка ишлаб олди.
Эндиликда, “Урава Ред” ОЧЛ мусобақасининг финалида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, “Ал-Ҳилол” финалнинг илк ўйини 18 ноябрь куни бўлиб ўтса, 25 ноябрда жавоб баҳси ўтказилади.
ОЧЛ, Ярим финал
“Урава Ред” (Япония)–“Шанхай СИПГ” (Хитой) — 1:0
Гол: Рафаэль Сильва (11).
“Урава Ред”: Нишикава, Антонио, Макино, Эндо, Сильва (74, Любиянкич), Юки Муто, Кашиваги (83, Умесаки), Нагасава, Такуя Оки, Юки Абе, Короки (90, Таданари).
“Шанхай СИПГ”: Жунлинг, Шенчао, Хуиканг (60, Венжунг), Ву Лей, Оскар, Элкесон, Халк, Фу Хуан (79, Ю Хаи), Одил Аҳмедов, Ши Ке (Шихао), Хе Гуан.
Огоҳлантиришлар: Макино (44), Антонио (86) – Фу Хуан (68), Одил Аҳмедов (90), Халк (90+3).