Буқа майдонни бамайлихотир кесиб ўтиб, стадионни ўраб турган ҳимоя тўрининг тагидан кетишга уринган.
Буқа майдонни бамайлихотир кесиб ўтиб, стадионни ўраб турган ҳимоя тўрининг тагидан кетишга уринган. Унинг орқасидан эса ит ҳам келиб, шохли жониворнинг ҳаракатларини кузата бошлаган. Ҳойнаҳой, буқа майдондаги чимнинг мазасини татиб кўрмоқчи бўлган.
Тез орада стадионга бутун гала яқинлаша бошлади ва яна бир буқа тўсиқдан ўтишга ҳаракат қилди. Ўйинчилар эса унга ичимлик идишларини улоқтиришди.
Охир-оқибат тўрт оёқли “мухлислар”ни майдондан қувишга муваффақ бўлишган ва ўйин давом этган.