...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Илҳом Алиевнинг қизи БМТ сессиясида “қовун туширди”


10:59, 22.09.2017 Олам
 24 284

Лейла ўз мобил телефонини олиб, ёш болаларча “қилиқ билан” селфи-суратга тушган.

20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев сўзга чиққанлиги ва ўз нутқида Тоғли Қорабоғ муаммосини ўртага ташлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур йиғилиш давомида Озарбайжон раҳбарининг қизи ҳам делегация таркибида иштирок этган. Унинг йиғилиш давомида одоб-аҳлоққа тўғри келмайдиган ҳатти-ҳаракати эса камерага муҳрланиб қолди.
 
Гап шундаки, Илҳом Алиев сўзга чиққан вақтида унинг қизи Лейла Алиева отасининг нутқига беэътибор қараган.
 
Энг асосийси, у ўз мобил телефонини олиб, ёш болаларча “қилиқ билан” селфи-суратга тушган. Бу жараён эса онлайн узатаётган камерага тушиб қолган. Камера тасвири катта экранга трансляция қилинган.
 
Оператор тезкорлик билан кадр ўзгартирган ва камерани яна Илҳом Алиевга қаратган. Мазкур ролик БМТнинг Ахборот хизматига қарашли YouTube каналига юкланган.
 
Эслатиб ўтамиз, делегация таркибида Илҳом Алиевнинг рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳам иштирок этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:БМТ Озарбайжон Илҳом Алиев Лейла Алиева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муллавой
11:33 22.09.2017

Тарбиясис бетамиз эркатой...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!