...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Икки машҳур теннисчи 165 метр баландликда кўргазмали ўйин ўтказишди


17:31, 09.08.2017 Спорт
 1 818

“Кучли шамол эсиб турди, аммо барчаси ажойиб”, - дейди Надаль.

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль австриялик ҳамкасби Доминик Тимга қарши  Канадада жойлашган Монреал стадионидаги “Tower Montreal” минорасида кўргазмали теннис ўйини ўтказишди.
 
Маълумот учун, Монреал стадиони 1976 йилнинг 17 июль куни фойдаланишга топширилган бўлиб, стадионда қад ростлаган “Tower Montreal” минорасининг баландлиги 165 метрни ташкил қилади.  

Айнан шу минора устида теннис ўйнаган Рафаэль Надаль ва Доминик Тимлар ушбу ҳолат бўйича ўз таасуротларини билдириб ўтишди.
 
“Шунчалик баландда теннис ўйнаш осон бўлмади. Аслида теннисчилар кортда ўйнашда қийналишарди, лекин бу ерда унданда ҳам оғирроқ синовни ўтказдим. Кучли шамол эсиб турди, аммо барчасини қўрқмасдан амалга оширдим”, - дейди Рафаэль Надаль.
 
“Жуда ҳам баландда теннис ўйнаш қизиқарли бўлишини сезгандим. Биз Монреалга қарши 360 даражада теннис ўйини ўтказдик. Фаолиятимдаги энг зўр воқеалардан бирини ўтказдим деб ўйлайман”, - дейди Доминик Тим.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рафаэль Надаль Доминик Тим Tower Montreal минораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!