Гайтан мана Хитойга борибдики, на бир ғалаба қозонди, на хурсанд бўлди. Устига-устак соғлиғи билан боғлиқ муаммога ҳам учради.
“Атлетико” клуби собиқ футболчиси рақиб билан тўқнашиб кетиш натижасида майдонга ноқулай йиқилиб, шифокорлар ёрдамидан фойдаланди ва майдонни фақат замбилда тарк этишга мажбур бўлган.
Маълумотларга қараганда, аргентиналик 30 ёшли футболчи тезкорлик билан шифохонага етказилган. Гайтан шифохонада ҳушига келгач, нима бўлганини эслай олмаслигини айтган.
Ҳозирда футболчининг аҳволи ўртача ва доимий шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Николас Гайтан ва Яник Феррейра-Каррасколар яқинда Мадриднинг “Атлетико” клубидан Хитойга кўчиб ўтишганди.
Уларнинг жамоалари ҳозирча учта ўйин ўтказиб, 13:0 ҳисоби билан шармандали мағлубиятларни қабул қилиб олишди.