...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Фаластинлик болакай дунё лидерларини ифторликка таклиф этди


18:32, 20.05.2018 Олам
 7 966

Дональд Трамп, Владимир Путин ҳамда Ким Чен Ин ролик орқали ифторликка таклиф этилган.

Иорданияда ҳар йили муборак Рамазон ойи учун махсус ижтимоий ролик тайёрлайдиган компаниянинг бу йилги  фильми ҳар қачонгидан ҳам таъсирли чиқди.
 
Ушбу ижтимой ролик орқали фаластинлик болакай АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия президенти Владимир Путин ҳамда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни ифторликка таклиф этган. Шунингдек, у Фаластин ва Суриядаги заҳматли ҳаёт ҳақида айтган.
 
Қўшиқда Қуддус шаҳри азалдан Фаластиннинг пойтахти бўлиб келганлигига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, ролик сўнггида асосий эътибор араб давлатлари  раҳбарларига қаратилади.
 
Фаластинлик болалар ва дунё лидерлари биргаликда Қуддуснинг шарқий қисми – Эски шаҳар ҳудудида жойлашган Ал-Акса Масжиди томон юриши тасвирланган. Ушбу масжид тарихи ривоятларга кўра, мусулмонларнинг илк қибласи бўлган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!