...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Эстонияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири қайд этилди


18:26, 10.08.2017 Спорт
 3 475

Автогол ўйиннинг 15-сониясида киритилди

Эстония кубоги 1/64 финалидан ўрин олган “Левадия” ва “Пайде” клублари ўртасидаги учрашув (3:1) даги ҳолат YouTube видеотармоғида машҳур бўлиб кетди.
 
Гап шундаки, “Пайде” клуби ҳимоячиси ўйиннинг илк сонияларида ноқулай ҳолатдан чиқиб кетиш учун жамоадош дарвозабонига тўпни узатади, лекин тўпнинг қайта узатилишини кутмаган посбон ҳушёрсизлик қилиб, ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.
 
Қизиқарлиси, ўйиннинг 15-сониясида киритилган автогол, нафақат Эстония чемпионати тарихидаги балки, жаҳондаги энг тезкор гол дея ҳисобга олиниши мумкин.
 
Бундан аввал киритилган энг тезкор автогол муаллифи Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳимоячиси Сеад Колашинац ҳисобланади. Сеад 2014 йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати мусобақасида Аргентинага қарши учрашувнинг 2,46 дақиқасида ўз дарвозасини ишғол қилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эстония автогол футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!