Жабрланган ва қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.
Ёнғин чиқишининг расмий сабаблари номаълум. Жабрланган ва қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Кечки вақтда портда деярли одам бўлмаган. Аммо, икки нафар балиқчининг йўқолгани ҳақида хабарлар тарқаган. Улар ўз қайиқ ва мол-мулкларини қутқариш учун оловга ташланганликлари тахмин қилиняпти. Бироқ бу хабар тасдиқланмаган.
Таъкидланишича, айрим ёнғин ўчоқларини ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Маҳаллий ўт ўчириш хизмати ходимлари оловни бартараф этишга уринмоқда.