...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: АҚШда поезд ҳалокатга учради


14:32, 24.06.2018 Олам
 4 222

Умумий ҳисобда рельсдан 32 та вагон чиқиб кетган.

АҚШнинг Айова штатида нефть ташувчи поезд ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
 
BNSF темир йўл компанияси поезди ҳалокати Дун шаҳридан жанубда содир бўлган. Умумий ҳисобда рельсдан 32 та вагон чиқиб кетган. Поезд Канададан АҚШнинг Оклахама штатига “ConocoPhillips” компанияси учун нефть олиб келаётган бўлган.

 
 

A post shared by Qalampir.uz (@qalampir.uz) on


Авария натижасида 5,5 минг баррель нефт (870 минг литр) оқиб кетган. Унинг бир қисми яқин сув хавзасига тушган. Тўкилган нефтнинг тахминан яримини йиғиштириб олишга муваффақ бўлинган.
 
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. BNSF вакилларининг таъкидлашича, авария яқин атрофда яшовчи аҳолига хавф солмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!