Огайо штати полиция вакилининг айтишича, аттракцион ўриндиқлари синиб, пастга қулаган.
Воқеа ярмарка очилиш кунида содир бўлган. Полиция вакилининг айтишича, аттракционнинг бир қаторда жойлашган ўриндиқлари синиб тушган.
Ярмарка ташкилотчилари айни вақтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилишди. Хабарларга кўра, вафот этган шахс 18 ёшли йигит бўлган. Ҳозирда мазкур аттракцион ёпиб қўйилган.
Ижтимоий тармоқларда юз берган ҳодисанинг видеоси тарқалиб кетди.