Абдусаматовга оғир тан жароҳати туфайли 10 декабрь куни жарроҳлик операциясидан сўнг вафот этган эди. Унинг ортида икки нафар фарзанди етим қолди...
2016 йил 9 декабрь куни соат 20:10да Шайҳонтоҳур тумани ИИБга бир гуруҳ шахслар ўртасида низо сабаб қон тўкилиши юз бергани ҳақида хабар берилган.
Абдулла Абдусаматовга пичоқ ёрдамида оғир тан жароҳати етказилган ҳамда у 10 декабрь куни жарроҳлик операциясидан сўнг вафот этган. Унинг ўлимига кўп миқдорда қон йўқотиши ва ўткир тиғли жароҳатлар сабаб бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди бир гуруҳ шахсларга нисбатан ҳукм чиқарди. Сардор Қаюмжонов (7 йил), Ойбек Абзалов (7 йил), Шоҳруҳ Улашев (6 йил), Аброр Норметов, Жасур Маннопов, Муҳриддин Юсупов, Саъдулла Абдуллаев, Шерзод Умаржонов, Отабек Ҳусаиновларга (4 йил 4 ой 11 кун) нисбатан жазо тайинланди.
Абдулла Абдусаматовнинг учунчи фарзанди унинг ўлимидан сўнг туғилди. Содир этилган қотиллик Абдулланинг оиласига оғир синовларни дучор қилгани рост. Аёли ва икки нафар фарзанди боқувчисини йўқотди, унинг учинчи фарзанди отасини кўрмаган ҳатто...