Ўзбекистоннинг ўзига хос “ўзбекона дунёқараш”ида ўзбек ташқи сиёсий курси реал жараёнлар ва БМТ томонидан ўрнатилган умумбашарий тамойилларга асослананиши таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида Вазирнинг “Россия-24” телеканали журналисти Роберт Францевга берган интервьюси видеоси жойлаштирилди.
Ушбу интервьюда суҳбат сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Россия муносабатларининг бугунги ҳолати, икки томонлама алоқаларнинг муҳим векторлари хусусида борди.
Суҳбатда икки мамлакат ўртасида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг янги йўналиши сифатида йўлга қўйилиши айтиб ўтилди.
Абдулазиз Комилов журналистнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий алоқаларида минтақавий ҳамкорлик масаласи асосий ўринда туради, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни янада ривожлантириш, Афғон заминида барқарорликни ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг ўзига хос “ўзбекона дунёқараш”ида ўзбек ташқи сиёсий курси реал жараёнлар ва БМТ томонидан ўрнатилган умумбашарий тамойилларга асослананиши таъкидлаб ўтилди.