Унинг ишлаш тамойили кўзгуникига ўхшаш, яъни нур тўлқинларини қайтаради ва шу йўл билан ортидаги буюм йўқ бўлиб қолади.
Хитойлик олимлар оламшумул ихтиро қилгани тўғрисида бонг урмоқдалар. Улар кўринмас “плаш” ихтиро қилганини намойиш қилдилар. Ҳозирданоқ, бу плашга миллионлаб Герберт Уэллс ва Гарри Поттер ишқибозлари харидор бўлмоқдалар, деб хабар тарқатишмоқда оммавий ахборот воситалари.
Хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, бу плаш квант матодан тайёрланган. Унинг ишлаш тамойили кўзгуникига ўхшаш, яъни нур тўлқинларини қайтаради ва шу йўл билан ортидаги буюм йўқ бўлиб қолгандек кўринади.
Лекин, бу ихтирога ишонмайдиганлар ҳам кўп бўлмоқда. Улар видеотасвирни синчковлик билан ўрганиб, кўпгина номутаносибликларни топишди. Масалан, орқа томондаги барглар қимирлаганда, плашда кўринаётган барглар қимирламаяпти.
Обил Сафаров